Хоразм вилояти халқ таълими тизими тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


Бошқарма бошлиғи: Бектемиров Хамро Солаевич

   Маълумот учунВилоятда бугунги кунда жами 536 та таълим муассаса фаолият юритиб, шундан 522 та мактаб (4 таси махсус мактаб интернатлар, 3 таси санатория типидаги мактаб-интернат, 13 таси айрим фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган мактаб-интернатлар), 1 та Оилавий болалар уйи, 1 та Болалар шаҳарчаси, 12 та "Баркамал авлод” болалар марказларини ташкил қилади.

Таълим муассасаларида4 тилда (ўзбек, рус, қозоқ, туркман) олиб борилади

2018-2019 ўқув йилида 339646 укувчилар таълим тарбия олиб уларга 27978 нафар педагог ходимларимиз таълим тарбия бериб келмокда.

2018 йил Инвестиция дастури бўйича: Жорий йилда вилоятда жами 16 та умумтаълим мактабларида Инвестиция дастури асосида 30 млрд.119 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, 15 сентябрь холатига 30 млрд.119 млн. сўмлик (100%) ишлар бажарилди. Шулардан 1 та янги мактаб қурилиши, 13 таси реконструкция ва 2 та мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Жорий йил дастурига киритилган 4 та мактаб учун кушимча 12 млярд 219,0 млн. ажратилиб (1 та Гурлан тумани "Сахтиён” маҳалласида 315 ўқувчи ўринга янгидан қурилаётган мактаб учун 3456,7 млн.сўм , реконструкция қилинаётган Урганч шаҳридаги 28-сонли мактабга 3135,3 млн.сўм, Урганч туманидаги 16-сонли мактабга 2441,6 млн.сўм, Хазорасп туманидаги 9-сонли мактабга 3185,5 млн. сўм), ушбу мактабларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш арафасида турибди.

"Обод қишлоқ” дастури бўйича: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли Қарорига асосан 2018 йилга мўлжалланган мақсадли параметрларига Хоразм вилоятининг 11 та туманларидан 20 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилган бўлиб, ушбу ҳудудларда амалга ошириладиган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари режасида 31 та умумтаълим мактабларини ободонлаштириш, реконструкция, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ушбу мактаблар жами қуввати 15161 ўринни ташкил этиб, бугунги кунда 15344нафар ўқувчилар таълим олишмоқда.

31 та мактабларининг 11 тасида "Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташкари жамғармаси” маблағлари ҳисобидан, 20 тасида махаллий бюджет маблағлари хисобидан қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадлар учун 23 млрд. 351 млн. сўм маблағ сарфланди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик:

Маҳаллий бюджетдан жорий йилда 7.6 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан 499 та мактабларни жорий таъмирлаш режалаштирилган. Таълим муассасаларида 7569 п.м (100%) иссиқлик тизимини таъмирланди, 6961 кв.м (100%) синган ойна алмаштирилди, 22224 кв.м (100%) том қисмини таъмирланди.

Иситиш қозонларини алмаштириш бўйича:

2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида вилоят бўйича 138 та иситиш қозонларини янги замонавий қозонларга алмаштириш режалаштирилиб, бугунги кунга қадар қозонларни алмаштириш ишлари охирига етказилди.

Кўмир (брикет) ёқилғиси етказиб бериш бўйича:

Жорий йилда таълим муассасаларига 7615,4 тн. (2221,1 тонна кўмир ва 5394,3 т. брикет) кўмир ёқилғиси ажратилган бўлиб, режадаги кўмир ёқилғиси таълим муассасаларига тўлиқ етказиб берилди.

Вилоят бўйича жами 217 та кўмир билан иситиладиган таълим муассасаларига жами 7615,4 тонна (2221,1 тн. кўмир 5394,3 тн. брикет) кўмир ёқилғиси етказиб берилиши учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2,4 млрд. сўм ажратилиб, ҳозирги кунда 7615,4 тн (100%) кўмир ва кўмир брикети ёқилғи заҳираси яратилди.

Ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари: вилоятда 74та Ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилган, шундан, 12 та мактабда 2995 нафар ўқувчилар, 62 та КХКда 43738 нафар ўқувчилар қамраб олинган.

Ютуқлар: 2018 йилда педагог ходимлар ва мактаб рахбарларининг турли мажбурий мехнатлардан озод этилиши укитувчиларимизга сифатли таълим тарбия беришга шарт-шароитлар яратилди. Бунинг натижасида 2018 йилда укитувчи ва укувчиларимиз Республикамизда утказилган турли курик танловлар,спорт мусобокаларида муносиб иштирок килдилар.

Жумладан

"Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танловининг Республика босқичида Боғот туман 92-ИМИ тарих фани ўқитувчиси Гаппарова Бахтигул фахрли 2-ўринни, Қўшкўпир туман 4-ИМ математика фани ўқитувчиси Шеров Дониёр фахрли 3-ўринни эгалладилар.

Шунингдек , ўқувчиларимиздан Хазорасп туманидаги 25-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Юсупов Фурқат 2018 йил январь ойида Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган Жаутиков номли халқаро XIV фан олимпиадасида фаол иштирок қилиб кучли 5 таликдан ўрин эгаллади.

2018 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган М.Улуғбек номидаги I халқаро фан олимпиадасида Хонқа туманидаги 36-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Бобожонов Дилмурод, Хазорасп туманидаги 25-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Юсупов Фурқатлар фаол иштирок қилдилар

2018-йил "Фаол тадбиркорлик ва инновацион ғояларни қўллаб қувватлаш йили”га бағишлаб ўтказилган Республика инновацион олимпиадасида 2 нафар ўқувчи I ўринни, 4 нафар ўқувчи II ўринни, 4 нафар ўқувчи III ўринни эгаллади.

«Ислом Каримов асарлари билимдони» кўрик танлови Республика босқичида Хонқа туман 1-сон мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шавкатова Ёдгора фахрли 1–ўринни қўлга киритди.

«Хуқуқ билимдонлари» кўрик танловининг Республика босқичида Урганч туман 14 ва 16-сон мактаб ўқувчиларидан ташкил топган «Юксак маънавиятли авлод» жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади.

«Конституциямиз бахтимиз пойдевори» кўрик танловининг Республика босқичида Хонқа туман 49-ИДУМнинг 8-синф ўқувчиси Қурбонбвеа Динара иншо йўналишида фахрли 1-ўрин, Урганч шахар 24-сон ИМнинг 10-синф ўқувчиси тасвирий санъат йўналишида 2-ўрин, шу йўналишда Хива туман 17-сон мактабнинг 11-синф ўқувчиси Рўзметова Ховважон 3-ўрин, ижодий баён йўналишида Гурлан туман 6-ИМ 7-синф ўқувчиси Саъдуллаева Феруза фахрли 3-ўрин

«Солиқ билимлари болаларга» кўрик танлови Республика босқичида Хонқа туман 49-сон ИМИнинг 9-синф ўқувчиси Жабборова Шириной Иншо йўналишида фахрли 3–ўрин.

"Мен севган адабий қаҳрамон” кўрик-танловининг Республика босқичида Гурлан туман 41-сон мактабнинг 8-синф ўқувчиси Зарипова Зарина, хамда урганч туман 47 ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Хожиқурбонова Нилуфарлар фахрли 3-ўрин.

"Йилнинг энг истеъдодли шоири” кўрик-танловининг Республика босқичида Янгиариқ туман 1-сон мактабнинг 10-синф ўқувчиси Бойназарова Саида фахрли 2-ўрин

"Жаҳолатга қарши маърифат” кўрик танловининг Республика босқичида Хива шаҳар 17-сон ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Комилова Мадинабону фахрли 3-ўрин

"Энг яхши китобхон мактаб” кўрик танловининг Республика босқичида Хонқа туман 29-сон мактаб жамоаси (5 нафар) фахрли 1-ўрин

"Ер куррасида тинчлик” мавзусидаги кўрик танловнинг Республика босқичида Урганч шаҳар 24-сон ИМнинг 11-синф ўқувчиси Иззиева Камола фахрли 3-ўрин

Германия давлат элчихонаси томонидан ўтказилган тез ўқиш мусобақасида Урганч шаҳар 19-сон мактабнинг 11-синф ўқувчиси Рустамов Расулбек фахрли 1-ўрин, Хива шаҳар 9-сон мактабнинг 10-синф ўқуувчиси Матяқубова Сарвиноз фахрли 3-ўрин

"Вазир ва ўқувчи Ёшлар фестивали” республика фестивалида Урганч шаҳар 19-сон мактабнинг 10-синф ўқувчиси Яхшимуратов Асадбек, Хонқа туман 7-ИДУМ 10-синф ўқувчиси Машарипов Сарварбек, Урганч туман 14-сон мактабнинг 7-синф ўқувчиси Қутлибоева Хилолалар Инновацион "Free zone-for working” лойиҳаси учун сертификат

"Хонада учувчи самолёт моделлари республика мусобақаси Саидов Илгизар Қўшкўпир туман 14-сон мактаб 6-синф ўқувчиси диплом, Худойберганов Жамшид Урганч туман 47-ИМ 9-синф ўқувчиси диплом, Саидназаров Оғабек Хонқа туман 6-сон мактаб 7-синф ўқувчиси диплом.

"Йилнинг энг яхши БАМ АРМ мутахассиси” кўрик танловининг Республика босқичида Янгиариқ туман БАМ кутубхоначиси фахрли 1-ўринни эгаллади.

"Йилнинг энг яхши Баркамол авлод маркази” кўрик танловининг Республика босқичида Урганч туман Баркамол авлод маркази фахрли 1-ўрин

Спорт соҳасида хам спортчи ёшларимиз 2018 йил давомида вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Республика мусобақаларида 123 та олтин, 88 та кумуш, 108 та бронза, шунингдек, Осиё чемпионатлари ва Кубокларида Жаҳон чемпионатларида 7 та олтин, 2 та кумуш медалларни қўлга киритдилар.

Спортнинг «Шахмат» тури бўйича Хазорасп туман 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Яқуббоев Нодирбек 2018 йил августда Монголиянинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган 20 ёшгача ўғил болалар ўртасида Рапид йуналишида олтин стандарт бўйича кумуш медал сохиби бўлди. 2018 йил майда катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Чемпионати олий лигасида 1-ўрин ( Ўзбекистон Чемпиони)ни эгаллади.

Ўсмирлар ўртасида ўтказилаган жахон чемпионатида Хазорасп туман 5-сон мактаб ўқувчиси Яқуббоев Нодирбек жахон чемпиони бўлиб Ўзбекисон Республикаси президентининг "Спарк” русумли енгил автомобили билан такдирланди.

"Тошкент қиши” шахмат бўйича халқаро рейтинг фестивали Ражжабоев Ибратбек Хива туман 25-сон мактаб 1-синф ўқувчиси 3-ўрин, Зарипбоев Нурбек Гурлан туман 37-сон мактаб 2-ўрин, Саъдуллаев Бехруз Урганя шаҳар 1-сон мактаб 5-синф ўқувчиси 2-ўрин.

Мухтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифлари чогида Урганч шахрида жойлашган "Нихол” иннавацион нодавлат таълим муассасасига ташриф буюрганларида Хоразм азалдан математиклар юрти эканлиги ва Хоразмда математикани янада ривожлантиришга алохида эътибор каратиш буйича топширик бердилар. Шунга асосан Хоразм вилоятининг интелектуал салохияти ва бой тарихини инобатга олган холда 2019 йилни Хоразм вилоятида "Халқ таълими муассасаларида ахборот коммуникацияларини ривожлантириш йили "деб эълон килиниб, шу оркали умумтаълим муассасаларида аник фанлар ва ахборот коммуникация тахнологиялари фанларини укитиш сифатини юкори даражага кутариш буйича йул хариталари ишлаб чикилиб, бу юзадан амалий ишлар бошлаб юборилди. Вилоятимиздаги 12 та баркамол авлод марказларида 2019 йил январ феврал ойларидан ментал арифметикани ривожлантириш буйича тугараклар очиш режалаштирилди.