Пойтахтимизда "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг халқ таълими тизими бўйича якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар маънавият тарғиботчиси ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.

Мазкур танлов уч босқичда (туман (шаҳар), вилоят, республика) ўтказилди.
Кўрик-танловда маънавият тушунчасининг мазмун-моҳияти ва миллий анъана, қадрият ва урф-одатларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб борган ҳамда аҳолининг кенг қатламлари, авваламбор, ўқувчи-ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, инсонпарварлик фазилатларини кенг тарғиб қилган соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Танлов якунига кўра, 1-ўринни Денов туманидаги 75-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзодбек Суюнов, 2-ўринни самарқандлик Ситора Зафарова ҳамда чинозлик Зарифа Норбекова қўлга киритди. Шофиркон туманидаги 49-мактабнинг миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси Муҳтарам Сатторова учинчи ўринга муносиб топилди.   

Ғолиб ва совриндорларга Халқ таълими вазирлигининг махсус диплом ва совғалари топширилди.

Манба скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы