5 февраль куни Хонқа педагогика ва спорт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят прокурори Ж.Хотамов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Д.Назармуҳамедов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қ.Зарипов шунингдек, туман ҳокими О.Жуманазаров, туман прокурори Д.Қурбонов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Рамазонов, туман халқ таълими бўлими мудири Р.Аминовлар иштирок қилдилар.


 


  Меҳмонлар дастлаб робототехника тўгараги фаолияти билан танишдилар.Машғулотда қатнашаётган ўқувчилар билан суҳбатлашдилар. Ҳуқуқшунослик тўгарагида ўтказилаётган машғулот жараёни билан қизиқдилар. Шунингдек, меҳмонлар мамлакатимиз Президентининг келгусида юртимизни янада тараққий эттиришнинг устувор вазифалари юзасидан Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўқиб-ўрганишга бағишланган семинар жараёнини кузатишди.

   Туман халқ таълими бўлими томонидан буюк бобокалонимиз, сўз мулкининг султони А.Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари ўртасида "Шеър ярмида синмасин қалам” деб номланган танлов эълон қилинган эди. Вилоят прокурори ҳамда ички ишлар бошқармаси бошлиғи ушбу танлов ғолиблари жумладан, якка тартибда таълим олаётган 7 нафар ижодкор ўқувчиларни Фахрий ёрлиқ ва бадиий адабиётлар билан тақдирладилар. Шунингдек, турли йўналишлар бўйича ўтказилаётган спорт мусобақаларида фаол иштирок этаётган ўғил-қизларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлашга қаратилган танловларнинг фаол қатнашчилари ҳам эътибордан четда қолишмади. Жумладан, ёш мусиқачилар танбур, дутор, доира, рубоб, скрипка сингари миллий чолғу асбобларига эга бўлдилар.

Учрашув сўнгида ўқувчи-ёшлар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар.


скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы