Ўтаётган ҳар бир кун бизни буюк даҳо, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг қутлуғ 579 йиллигига яқинлаштирмоқда. Шу муносабат билан барча жойдагидек, вилоятимиз таълим муассасаларида ҳам ранг-баранг маънавий-маърифий тадбирлар амалга ошириляпти. Ана шундай кечалардан бири бугун Хивадаги "Болалар шаҳарчаси”да бўлиб ўтди. У вилоят прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокурори ўринбосари Э.Қаипбергенов улуғ мутафаккир бобомизнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маъруза қилди. Шоир асарларининг ўлмаслиги, улар яна юз йиллаб фарзандларимизни адолатга, ватанпарварликка, илм ўрганишга руҳлантиришини таъкидлади. Юртимизда А.Навоий хотирасини абадийлаштириш бўйича рўёбга чиқарилаётган ибратли ишларни қайд этди.

 
 

Шундан кейин шоир ва драматург Қ.Муҳаммадризо, Хоразм Маъмун академияси илмий ходими О.Исмоиловлар сўзга чиқиб, беназир ижодкор қолдирган бебаҳо мерос, уларнинг баркамол авлод тарбиясидаги аҳамиятига тўхталдилар. Навоий ғазалларидан таъсирланиб ёзган шеърларидан ўқиб бердилар.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳ.Бектемиров тадбирда сўз олиб, шоир асарларида илгари сурилган ғоялар бугунги истиқлол даврида ҳам асқотаётганлигини, юртимизда Навоийни ўқиб-ўрганиш учун яратилаётган имкониятларни қайд қилди. Ўғил-қизларни билим асосларини пухта эгаллашга, келажакда мустақил ватанга муносиб инсонлар бўлиб етишишга даъват этди.

Шундан сўнг кеча Огаҳий номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг чиқишлари билан давом қилди. Ёш иқтидор эгаларининг бадиий дастури "Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари билан уйғунлашиб кетди.


скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы