Аввало, шуни айтиш керакки, Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармасининг вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган ушбу гуруҳ аъзоларининг аксарияти узоқ йиллар халқ таълими тизимида самарали хизмат қилган, мактаб директори, туман халқ таълими бўлими мудири бўлиб ишлаган, давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медалларига сазовор бўлган кексалардир. Меҳмонлар дастлаб нуфузли даргоҳда фарзандларимиз учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Тиллаев фахрийларга лойиҳа қиймати 78 миллиард сўм бўлган илм масканининг олти ойда қуриб битказилганлиги, ҳамма ўқув ва лаборатория жиҳозлари хориждан келтирилганлиги, фақат аъло баҳога ўқиётган ўқувчилар ва тажрибали ўқитувчилар саралаб олинганлиги, бугунги кунда ҳужжат топширган 6 минг 500 ўғил-қиздан 144 нафари таълим олаётганлиги ҳақида маълумот берди. Шунингдек, мактабда 9 нафар хорижлик мутахассислар фаолият юритаётганлиги, ўқувчилар соф инглиз тилида бемалол мулоқотга кириша олишлари, фан ҳамда спорт тўгараклари мунтазам ишлаётганлиги тўғрисида тўхталди.

 

 

 

Шундан сўнг меҳмонлар илм даргоҳининг юқори синфларида таълим олаётган ўғил-қизлар билан учрашдилар. Шундай қулай шароитларда ўқиётган ёшларнинг энг бахтли авлод эканлигини қайд қилишди. Ўзларининг болалик даврларидаги қийинчиликлар хусусида тўхталиб, фарзандларимизни келгусида Президентимиз, халқимизнинг ишончини оқлайдиган инсонлар бўлиб етишишга даъват этдилар. Ҳазорасплик А.Ботиров, хонқалик С.Сеттиев каби устоз мураббийларнингпурмаъно сўзлари, насиҳатлари айниқса, ўғил-қизларни чуқур ҳаяжонга солди.

Тадбир сўнгида меҳмонлар ўқувчилар ва мактаб кутубхонасига ўзларининг эсдалик совғалари-бадиий адабиётлар тўпламларини туҳфа қилдилар. Ўқувчилар номидан сўз олган Жаҳонабегим Мадраҳимова ҳурматли фахрийларимизга ташрифлари ва насиҳатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Дарс машғулотларидан кейин ўтказилган ушбу тадбир ўқувчилар ва фахрийларда катта таассурот қолдирди.

 


Вилоят халқ таълими бошқармасининг Матбуот хизмати.

 


скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы