Маълумки, ўтган йилнинг 27 декабрида давлатимиз раҳбари раислигида "Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида”ги масалага бағишланган видеоселектор тарзидаги йиғилиш ўтказилган эди. Гурлан туманидаги 41-умумтаълим мактабида уюштирилган тадбир мазкур мажлисда ўртага қўйилган вазифалар ижросига қаратилди.

Тадбирда иштирок қилган туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Тожиев, Халқ қабулхонаси мудири И.Тилавовлар даставвал билим масканида ўғил-қизларнинг намунали ўқишлари учун яратилган шароитларни кўздан кечирдилар. Мактабда Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Шу кунларда юртимизда ўзбек шеъриятининг ёрқин юлдузлари, улуғ мутафаккир боболаримиз А.Навоий ва З.М.Бобур таваллудлари кунлари кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан ранг-баранг тадбирлар ташкиллаштириляпти. Учрашувда туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўқувчиларнинг ушбу буюк даҳоларнинг ҳаёти ва ижоди бўйича эгаллаган билимларини синовдан ўтказиш ҳамда саволларга аниқ жавоб берган ўғил-қизларни рағбатлантириш мақсадида уларнибаҳс-мунозарага чорлади. Натижадабир гуруҳ ўқувчилар бадиий адабиётлар тўпламини қўлга киритдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда ўғил-қизлар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

 

 

                                                                 Вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати.


 

скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы