Вилоят халқ таълими бошқармасининг навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳар, туман халқ таълими бўлимларининг мудирлари, уларнинг ўринбосарлари, таълим сифати мониторинги бўлимларининг бошлиқлари, умумтаълим мактаблари, мактабдан ташқари таълим муассасалари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва махсус мактаб-интернатларнинг директорлари қатнашдилар. Йиғилишни бошқарма бошлиғи Ҳ.Бектемиров олиб борди.

Видеоселектор йиғилишида бошқарма бошлиғининг ўринбосари Қ.Зарипов вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йилги фаолияти сарҳисоби, мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган йўналишлар ижроси юзасидан жорий йилда вилоят халқ таълими тизимида олдда турган устувор вазифалар, оталиққа олинган мактабларда амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, устоз муаллимлар мавқеини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида маъруза қилди.

 

 

Йиғилиш қатнашчилари шундан сўнг бошқарманинг таълим сифати мониторинги бўлими бошлиғи Т.Нурметовнинг педагог кадрлар аттестациясининг иккинчи тоифага ўтказиш бўйича якунлари, 2020 йилги аттестация жараёнига тайёргарликнинг бориши, бошқарманинг 2019 йил 25 декабрдаги ҳайъат йиғилиши қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузасини тингладилар.

Видеоселектор йиғилишига бошқарма бошлиғи Ҳ.Бектемиров якун ясади. Мутасаддиларга фаолиятида нуқсонларга йўл қўйган раҳбарларни интизомий жазога тортиш, ўзини ўнглаб ололмаётган ўқитувчиларга зарур методик ёрдам кўрсатиш шунингдек, навбатдаги куз-қиш мавсумига ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш, фанлар бўйича олимпиаданинг вилоят босқичини муваффақиятли ўтказиш, ўқитувчиларнинг ўз касбига масъулиятини ошириш, мактабларда уюштирилаётган ҳар хил кўнгилочар тадбирларни тартибга солиш, ҳар қандай йиғимларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди. Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак, деди Ҳ.Бектемиров йиғилиш сўнгида.

 

                                                                     Вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати.


скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы