Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлашга давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. Вилоят ҳокими Ф.Эрмоновнинг Янгиариқ туманидаги 11-ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ташрифи ана шу мақсадга қаратилди. Вилоят раҳбари бу ерга тўпланган билим даргоҳи директорлари билан учрашув чоғида сўзлаган нутқида эътиборни аввало, фарзандларимизни олий таълимга тайёрлаш, бунинг учун биринчи навбатда ўқитувчилар масъулиятини ошириш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, сунъий ўйин майдончалари ташкил қилишга қаратди.

 


 Илм маскани раҳбари Ш.Қўчқоров мактаб-интернат ташкил этилгандан буён бу ерни 1 минг 200 дан зиёд ўғил-қиз битказгани, битирувчиларнинг деярлик барчаси олий ўқув юртларига қабул қилинаётганини билдирди. Собиқ ўқувчилари орасида икки нафари Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлганлигини қайд этди. Аксарият битирувчиларнинг жамиятимизнинг турли жабҳаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётганликлари, юксак даражадаги ҳарбий унвонларга сазовор бўлганликларини фахр билан тилга олди.

 

 

 

Вилоят ҳокими ушбу билим даргоҳига 120 миллион сўмлик мусиқа ва спорт анжомлари совға қилди. Ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди.

Суҳбат жараёнида ўғил-қизлар бу ерда билим асосларини пухта эгаллаш учун ҳамма имконият яратилганлигини қайд қилиш билан бирга, ўзларининг таклиф ва истакларини билдирдилар. Жумладан, аълочи ўқувчилар учун стипендия жорий этиш, Хивадаги Президент мактаби ўқитувчиларининг мактаб-интернатга келиб дарс ўтишларини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўрадилар.

Учрашувда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳ.Бектемиров иштирок этди.

                                                                             Вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати.


 

 



 

скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы