Юртбошимиз ташаббуси билан таълим муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш, фарзандларимизнинг намунали таълим-тарбия олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида барча даражадаги раҳбарларнинг мактабларни оталиққа олиши белгиланган эди. Ана шундан келиб чиқиб ҳукуматимиз раҳбарининг топшириғига кўра, вилоятимиздаги 56 та умумтаълим мактаблари маҳаллий ҳокимликлар ва сектор раҳбарларига биркитилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамбердиев ўзига биркитилган билим даргоҳи – Урганч шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчилар,ота-оналар билан учрашди. Улар билан теварак-атрофни ободонлаштириш, бюджетдан ташқари маблағ топиш йўллари хусусида суҳбатлашди. Муаммоларга биргаликда ечим изланди.

 

 


 

Мактаб ўқувчилари илм маскани атрофига ётқизилган асфальтнинг кўчиб кетганидан қишнинг қор-ёмғирли кунларида қийналишарди. Вилоят ҳокимининг биринчи муовини ўғил-қизларни бу ташвишдан халос этди. Билим даргоҳи теварак-атрофи қайтадан бетонлаштирилди. Шунингдек, Қ.Игамбердиев саъй-ҳаракатлари туфайли иккита синф хонасига янгидан линолеум тўшалди. Бу каби хайрли ишлар учун мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари муҳтарам Президентимизга қайта-қайта миннатдорчилик билдирмоқдалар.

                                                                                  Вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати.

скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы