Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси

Маълумки, 2019 йилнинг 19 мартида давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус ўртага қўйилган эди. Мамлакатимизнинг барча жойидагидек, вилоятимизда ҳам ўғил-қизлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган ушбу ташаббусни рўёбга чиқариш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан умумтаълим мактабларида"Бешта ташаббус-бешта имконият” шиори остида кўрик-танловлар ўтказиляпти. Ҳозиргача мазкур танловнинг шаҳар, туман босқичлари муваффақиятли якунланиб, 24 февраль куни унинг вилоят турига старт берилди.

 

 

Шу куни Урганч шаҳридаги "Ёшлар маркази”да биринчи босқич ғолиблари "Талантларни излаймиз!” шиори остида мусиқа, театршунослик, рассомчилик йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар. 25 февраль куни эса вилоят марказидаги "Ёшлик” спорт мажмуасида ўғил-қизлар "Ким эпчилу-ким чаққон?” мусобақасида ўзаро куч синашишди. Беллашувларда ўқувчиларнинг спортнинг енгил атлетика, шахмат-шашка, стол тенниси, эркин кураш, бадиий гимнастика турлари билан қандай шуғулланаётганликлари намоён бўлди.

 

 
 

Кеча Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалибешта муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши қатнашчиларига мезбонлик қилди. Бу ерда фарзандларимиз "Ижодкор-ихтирочи болалар” шиори остида ахборот коммуникация технологияларидан нечоғлик хабардор эканликларини синовдан ўтказишди. Жумладан, иштирокчилар робототехника йўналиши бўйича ўзлари билан олиб келган техник воситалардан фойдаланиб макет тайёрладилар. Компьютер графикаси ва дизайн йўналишида эса компьютерда ишлаш маҳоратларини намойиш қилишди. Шунингдек, қатнашчилар ёш дастурчи йўналиши бўйича берилган вақт мобайнида дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда кўргазмали мультимедиали иловалар яратишди.

 

Кўрик-танловнинг бориши тажрибали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатиб борилди. Ниҳоят, ҳакамлар беллашув натижаларини эълон қилишди. Унга кўра Ҳазорасп тумани мактаб ўқувчилари биринчи, Хива тумани вакиллари иккинчи, Урганч шаҳри ва Янгиариқ тумани ўғил-қизлари учинчи ўринларни эгаллашган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз: бугун яъни, 27 февраль куни Урганч шаҳридаги "Ёшлар маркази”да бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши бўйича ”Китоб менинг дўстимсан!” танлови бўлиб ўтади.

 

 

                                                           Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг Матбуот хизмати.

 

 




скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы