Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Хоразм вилоятидаги мактабларга ташриф буюрди


 

Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Урганч шаҳридаги 18-сонли, 19-сонли мактабларга ташриф буюрди. Ташриф давомида Ш.Шерматовга вилоят ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров ҳамроҳлик қилди.

 


Халқ таълими вазири Ш.Шерматов мактабларда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Мактаб ўқувчилари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг келгусида етук мутахассис бўлиб етишишлари учун ҳозирданоқ қунт билан ўқишлари лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, ҳар иккала мактабнинг информатика хонаси учун компютер жамланмаларини тақдим қилди.

 

 

Ушбу мактаблар боғига Ш.Шерматов иштирокида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

 

 

Шундан сўнг Ш.Шерматов Хива туманидаги 3-, 22-,8-сон мактабларда бўлиб у ерда ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, бешта муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

 

 

Мактабларда 11-синф ўқувчиларининг олий таълим муассасаларига киришга тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Битирувчиларнинг ОТМларга киришлари учун тест синовларини бажаришда кўмаклашувчи SATT дастури ва унинг ўқувчилар учун афзаллик томонлари билан қизиқиб, бу буйича уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Халқ таълими вазирининг мактабларга ташрифи Хива туманидаги 8-сон мактабда давом қилди. Ш.Шерматовни мактабда туман ҳокими О.Матёқубов кутиб олди. Ҳоким бугунги кунда таълим соҳасига Президентимиз томонидан қаратилаётган эътибор, хусусан 5 та муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган тўгарак машғулотлари, шунингдек, бу жараёнга маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳам жиддий эътибор қаратиб, ҳар бир ташаббус бўйича зарур жиҳоз, асбоб-ускуналар билан таъминлаш ишлари амалга оширилаётганлиги ҳамда давом қилдирилиши ҳақида гапирди.

Шундан сўнг, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Хива шаҳридаги 9-сон мактабга ҳам ташриф буюрди. Бу ерда ўқувчилар томонидан яратилган қўл ишлари, тасвирий санъат бўйича чизган расмлари билан танишди. Мактабда ўқувчилар томонидан тадбир уюштирилиб, тадбирда улар томонидан куй-қўшиқлар ижро қилинди.

 

 

Шунингдек, Ш.Шерматов мактабда Германия давлатининг Ўзбекистондаги Гёте институти билан ҳамкорликда "Мактаблар: келажакдаги ҳамкорлар” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ўқувчилар немис тилида шеър айтиб, қўшиқ ижро қилишди.

Халқ таълими вазири бу мактаб жамоасига ҳам компьютер жамланмаларини тақдим қилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматовнинг мактабларга ташрифи мактаб ўқитувчиларида ишга бўлган масъулиятларини, ўқувчиларда эса ўқишга бўлган қизиқишларини янада орттирди.


 



скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы