ФАХРИЙ УСТОЗЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

 

Халқимизда устоз ва мураббийларни эъзозлаб "Устоз-отангдек улуғ” дея таъриф беришлари бежизга эмас. Чунки устозлик масъулиятли ва машаққатли касб, оғир ва давомли меҳнатни, сабр-тоқатни талаб қиладиган касблардан биридир.

 

Бугун Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров ва Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевлар Урганч туманидаги 1-сонли мактабнинг фахрий бошланғич синф ўқитувчиси Адамова Марямжон опани халқ таълими соҳасидаги узоқ йиллик самарали меҳнати ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан табрикладилар. Устозга яхши тилакларни билдириб, совғалар билан тақдирладилар.

Устозлар зиммасида ўз замонасига муносиб авлодларни тарбиялашдек масъулиятли вазифа юклатилган бўлади. Марямжон опа ҳам умрини ушбу соҳага бағишлаб, ватан келажаги учун ҳисса қўшадиган инсонларни тарбиялаб камолга етказди.

Бундай фидоий устозларга қанча раҳматлар айтиб, таъзим қилсак оз.

скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы