"Сен–қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Анъанавий август кенгашлари ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.
 

2020 йил 17 август куни Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ZOOM платформаси ёрдамида "Сен–қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида янги 2020-2021-ўқув йили олдидан ўтказиладиган Анъанавий август кенгашлари ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари, туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари вилоят студиясидан, мудир ўринбосарлари, мактаблар бўлими, фан методистлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича шўъба раҳбари, мониторинг бўлими бошлиғи, АКТ бўлими бошлиғи, психолог, инженер,болаларни химоя қилиш бўлими ходимлари туман, шаҳар студияларидан иштирок этдилар.

 
 

Йиғилишни Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Х.Бектемиров кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, ўтган ўқув йилидаумумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш, кадрлар салоҳиятини яхшилаш,мактабларни АКТ билан таъминлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги бўйича амалга оширилган ишлар хусусида тўхталди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Зарипов Қахрамон Эркинович сўзга чиқиб, 2020-2021 ўқув йилидаги вазифалар ва тизим истиқболлари ҳақида гапирди.

 

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши раиси ўринбосари, "Камалак” болалар ташкилоти раиси Жуманиёзова Иқбол Ражабовна ташкилот фаолияти ҳақида маълумот бериб, халқ таълими тизими билан мунтазам давом этаётган ҳамкорлик келгусида кутилган натижани беришига ишонч билдирди.

 


 


Ялпи йиғилиш давомида Марказий студиядан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бўлими бошлиғи Эргашев Равшанбек Мирзаевич сўзга чиқиб, Хоразм вилояти халқ таълими тизимида бугунги кунгача олиб борилган ишлар, мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, ўқитувчиларнинг АКТ саводхонлигини ошириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар, шунингдек, янги ўқув йилини онлайн бошлашга тўғри келган тақдирда биринчи навбатда қилиниши лозим вазифалар хусусида батафсил тўхталди.


Эртага 18 август кунидан бошлаб шўъба йиғилишлар ўтказилиши режалаштирилган.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

 

 


скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы