Хоразм вилоятида анъанавий Август кенгашларининг шўъба йиғилишлари бўлиб ўтди.
 

 

Бугун, 18 август куни Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасида Август кенгашларининг шўъба йиғилишлари белгиланган дастур асосида ZOOM дастури ёрдамида бўлиб ўтди.

Бошланғич таълим, филология, чет тили, рус тили ва адабиёти, аниқ фанлар, табиий фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар, амалий фанлар, таълим мазмуни ва методикаси шўъбалари навбати билан ўтказилди.

Ўтказилган шўъба йиғилишларида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, мутахассислар, Методик хизмат бўлими фан методистлари, туман шаҳар фан методистлари, тренер ва илғор ўқитувчилар, жами 350 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди.

Иштирокчиларга бошқарманинг фан методистлари томонидан ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва янги ўқув йилида қилиниши лозим бўлган вазифалар, фан йўналишидаги янгиликлар, чоп қилинган янги дарсликлар, вариатив ўқув режа, узлуксиз методик хизмат кўрсатиш, ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган танловлар ва конферанциялар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

 
 

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тренер ўитувчилар ўзларининг тақдимотлари билан қатнашдилар.

Шунингдек, Маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим, Таълим сифати мониторинг бўлими, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис бўлими, Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлимлари томонидан ҳам йиғилишлар ўтказилди.

Йиғилишда бўлим бошлиқлари томонидан 2019-2020 йилларда амалга оширилган ишлар ва навбатдаги вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан янги қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти, янги таҳрирдаги Низомлар, умумий ўрта таълим муассасалари ҳовлиси, фойе ва бино йўлакларини безатиш ҳамда ободонлаштиришнинг намунавий талаблари бўйича тавсиялар муҳокама қилинди.

 

 

 

Йиғилиш давомида иштирокчилар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг савол ва таклифлари тингланди. Тадбир якунида бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда тегишли вазифалар белгиланди.


 

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

 


скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы