Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси "Таълим сифати мониторинги” бўлими августконференцияси шўбаси ноъананавий тарзда ўтказилди.

2020 йил 18 августь куни соат 14-00 да бошланган "Таълим сифати мониторинги” бўлими шўбасининг ноъананавий август конференцияси давомида:

Модератор сифатида - Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасининг "Таълим сифати мониторинги” бўлим бошлиғи Турунбек Нурметов,


 

Спикер сифатида - Ўзбекистон Республикаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг "Узлуксиз таълим тизими педагог кадрларининг сифатини назорат қилиш” бўлим бошлиғи Сафарали Хамраев,


 

Маърузачи сифатида - Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасининг "Таълим сифати мониторинги” бўлими бош мутахассиси Сарвар Йўлдашов,



Маърузачи сифатида - Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасининг "Таълим сифати мониторинги” бўлими бош мутахассиси Рустам Болтаев,

 

 


Маърузачи сифатида - Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасининг "Таълим сифати мониторинги” бўлими етакчи мутахассиси Нурбек Саатбаевлар ўз маърузалари билан қатнашдилар.

 

 

Конференция иштирокчилари сифатида вилоятдаги 13 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг "Таълим сифати мониторинги” бўлими инспектор-методистлари ҳамда 90 дан зиёд ЎИБДЎлари қатнашдилар.

Шунингдек, Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасининг "Таълим сифати мониторинги” бўлими бошлиғи Нурметов Турсунбек Кенжаевич, "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш хамда тарификация рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг мазмун-моҳияти ҳақидаги иштирокчиларга тушунтиришлар берди ва уларнинг қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.


 


 

Ўзбекистон Республикаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг "Узлуксиз таълим тизими педагог кадрларининг сифатини назорат қилиш” бўлим бошлиғи Сафарали Хамраев эса "Педагог кадрлар аттестацияси бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида”ги маърузаси билан қатнашиб, йиғилиш иштирокчиларига атрофлича тушунтиришлар берди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди ҳамда бугунги кунда муаммоли бўлиб келаётган ҳолатларнинг ечимлари ҳақида гапирди.

Шундан кейин, Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасининг "Таълим сифати мониторинги” бўлими етакчи мутахассиси Нурбек Саатбаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майда "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлашш ҳақида”ги 392-сонли Қарори мазмун-моҳияти, бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган ишларни гапириб ўтди.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасининг "Таълим сифати мониторинги” бўлими бош мутахассиси Сарвар Йўлдашов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли "Давлат таълим муассасалари хамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўгказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ҳақида тушунчалар бериб, ўтган ўқув йили давомида амалга оширилган ва келгусида қилиниши лозим ишлар юзасидан гапириб ўтди.

Хоразм вилоят халқ таълими бошқармасининг "Таълим сифати мониторинги” бўлими бош мутахассиси Рустам Болтаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрда "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ҳодимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилиш иштирокчилариги тушунчалар бериб келгусида қилиниши лозим бўлган ишларни тушунтирди.

Ҳар бир маъруза якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга конференцияда қатнашган Модератор, Спикер ва Маърузачилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Конференция давомида келгусидаги режалар, қилиниши лозим бўлган ишлар ва уларни амалга ошириш меҳанизмлари ҳақида вазифалар белгилаб олинди.

 


Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати



скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы