Хоразм вилоятида анъанавий тарзда фаолият кўрсатаётган мактаблар сони 320 тага етди

Аввалроқ, Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчиларни коронавирус кўрсаткичи ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорлари билан пандемия шароитида Хоразм вилоятидаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб 162 та таълим муассасалари ўз фаолиятини бошлагани тўғрисида хабар берган эдик.

2020 йил 21 сентябрь ҳолатига қуйидаги158 та умумтаълим мактаблари ҳам анъанавий тарзда фаолият кўрсатаётган мактаблар қаторига қўшилди:

1. Урганч шаҳридаги 8-, 10-, 13-, 17-, 19-, 22-сонли мактаблар.

2. Хива шаҳридаги 1-, 10-, 14-, 18-сонли мактаблар.

3. Боғот туманидаги 1-, 9-, 11-, 13-, 14-, 15-, 16-, 17-, 18-, 19-, 23-, 25-, 36-, 38-, 39-, 40-, 41-, 43-, 44-, 47-, 48-сонли мактаблар.

4. Гурлан туманидаги 1-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 9-, 12-, 15-, 22-, 23-, 25-, 27-, 28-, 29-, 33-, 35-, 37-, 38-, 39-, 40-, 41-сонли мактаблар.

5. Қўшкўпир туманидаги 3-, 4-, 7-, 10-, 12-, 26-, 28-, 29-, 40-, 41-, 45-, 47-, 49-сонли мактаблар.

6. Урганч туманидаги 3-, 5-, 8-, 16-, 17-, 19-, 20-, 33-, 44-сонли мактаблар.

7. Ҳазорасп туманидаги 5-, 11-, 12-, 21-, 37-, 45-, 46-, 47-сонли мактаблар.

8. Хонқа туманидаги 2-, 5-, 6-, 8-, 14-, 16-, 20-, 23-, 25-, 26-, 29-, 31-, 32-, 33-, 38-, 40-, 42-сонли мактаблар ва 49-ИМ.

9. Хива туманидаги 1-, 3-, 5-, 6-, 10-, 12-, 13-, 17-, 22-, 29-, 33-, 34-, 38-, 39-сонли мактаблар.

10. Шовот туманидаги 6-, 9-, 11-, 12-, 14-, 27-, 37-, 42-сонли мактаблар.

11. Янгиариқ туманидаги 1-, 5-, 6-, 8-, 9-, 11-, 17-, 18-, 21-, 22-, 24-, 27-, 31-, 32-, 35-, 40-сонли мактаблар.

12. Янгибозор туманидаги 1-, 3-, 4-, 6-, 10-, 13-, 19-, 20-, 25-, 27-, 32-сонли мактаблар.

13. Тупроққалъа туманидаги 1-, 4-, 7-, 9-, 12-, 13-, 18-, 19-сонли мактаблар.

Вилоятимизда анъанавий тарзда фаолият олиб бораётган жами мактаблар сони 320 тани ташкил қилди.

Вилоятдаги бошқа умумий ўрта таълим мактаблари санитар ва тиббий тайёргарлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар онлайн тарзда, яъни "Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндошишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраб қоламиз.

 

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы