ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ "ТАЪЛИМ ҲОМИЙСИ" КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ 

 

Хоразм вилояти ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемиров, туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, фаол ва фахрий устозлар ҳамда вилоятдаги бошқа ташкилот вакиллари иштирок қилдилар.
 
 

 
 


Ш.Шерматов вилоят ҳокими Ф.Эрмановни таълим соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, хусусан, умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширган ишлариучун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг "Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирлади. 

Вилоят ҳокими Ф.Эрманов вилоятда иқтисодий-ижтимоий ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда ёш авлодни етук баркамол инсон қилиб тарбиялаш борасида ўзининг ташаббускорлигини кўрсатиб келмоқда. Шахсан ҳокимнинг ташаббуси билан вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 543 та мактаб ҳожатхоналари бугунги кун талабларига мос келадиган замонавий лойиҳа асосида тўлиқ таъмирланди ва шундан 86 таси янгидан қурилди. Таълим муассасаларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш,68 та мактабдаиситиш тизимини янгилаш,мактабларнинг узлуксиз интернет тезлигини ошириш учун оптик толали тармоқ билан таъминлаш, мактабларни жорий таъмирлаш ишларининг амалга оширилиши, шунингдек,Ф.Эрмановнинг ташаббуси билан тадбиркорлар жалб қилиниб,мактабларда сунъий қопламали спорт майдончаларининг қурилиши, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига киришга тайёргарликларини ташкил қилиш учун зарур бўлганSATT(самарали автоматлаштирилган таълим тизими)платформасини вилоятдаги барча мактабларгаўрнатилиши, вилоят халқ таълими тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни самарали жорий этиш учун зарур бўлган спорт, мусиқажиҳозлари ва бадиий адабиётларбилан таъминлаш, пандемия даврида мактабларнисанитария-гигиена воситалари билан таъминлашда маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлар ҳисобидан ажратилган маблағлар Хоразм вилоятида таълим сифати ва самарадорлигини ошишига хизмат қилмоқда.

 


  
 

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томониданберилган эътибордан руҳланиб, бундан буён ҳам ёшларимизнинг таълим-тарбияси йўлидаги беминнат хизматларини давом қилдиришини билдирди.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати



 

 


 
 
 
 
 
 

скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы