ҚУТЛОВ
 
  
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бектемиров Хамро Солаевич «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди.
Устозимизни вилоят халқ таълими бошқармаси жамоаси ҳамда педагоглар номидан самимий муборакбод этамиз. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан Хоразм вилоятидаги бир гуруҳ халқ таълими фидойилари мукофотландилар.
Жумладан:
1. Бектемиров Хамро Солаевич    -    Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи.  «Содиқ хизматлари учун» медали билан.
2.Тиллаева Феруза Рахимовна    -    Боғот туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан. 
3. Тожиев Ғуломжон Ахмедович - Ҳазорасп туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси. «Дўстлик» ордени билан.
4. Атажанов Сарвар Султанбаевич - Урганч шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг 11-А синф раҳбари, миллий ғоя ва маънавият асослари фани ўқитувчиси. «Шуҳрат» медали билан.
5. Эгамбердиева Дилбар Рахимбердиевна - Хонқа туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси. «Шуҳрат» медали билан. 
6. Кутлиева Ирода Аллабергановна - Урганч туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси. «Шуҳрат» медали билан. 
Мукофотланган устозларни вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти ва жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз.

     Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати 
скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы