Янги таянч ўқув режа

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли ва 2017 йил 6 апрелдаги "Умумий ўрта ва  ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарорларига мувофиқ, шу йил 16 майда Халқ таълими вазирлигининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2017-2018 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сонли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасалари учун 2017–2018 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа ҳамда тушунтириш хати тасдиқланди.

Буйруққа асосан 2017-2018 ўқув йилида 1- ва 4- (5-синфда фақат чет тили) ҳамда 6- ва 7-синфларда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори билан тасдиқланган давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ тузилган ўқув дастурлари амалиётга жорий этилиши белгиланди. Республика таълим марказига шу йил  25 июнга қадар ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ тузилган ўқув дастурлари асосида фанлар йўналишида тавсиялар ишлаб чиқиш ва барча таълим муассасаларига етказилишини таъминлаш, ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари билан ҳамкорликда ўқув режа ва унинг ижроси билан боғлиқ ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини анъанавий август кенгашларида  кенг тушунтириш ишларини  ташкил қилиш вазифалари юклатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари таянч ўқув режа ва тушунтириш хатида белгиланган вазифалар ижроси 2017-2018 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларида тўлиқ бажарилишини таъминлайди.

Мазкур буйруқ қабул қилингани муносабати билан вазирликнинг 2016 йил 10 майдаги "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2016-2017 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 121-сонли буйруғи жорий йилнинг 1 июнидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади. Манба

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 187-сонли қарорлари
6.04.2017-VM-187.pdf [1,53 Mb] (cкачиваний: 451)

Янги таянч ўқув режа Tayanch-oquv-reja.rar [26,12 Kb] (cкачиваний: 630)
скачать шаблон для dle скачать бесплатно фильмы